Лизаразю: ПСЖ ҳали гранд клуб эмас
Ads

Фрация терма жамоаси ва Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ ҳимоячиси Биксент Лизаразю ПСЖ жамоасини ҳали гранд клублар қаторига қўшмаслик керак эканлигини айтиб ўтди.

“ПСЖ – яхши жамоа. “Бавария” – буюк клуб. Грандлар қаторига қўшилиш учун ғалабалар керак. Сиз “Реал”, “Барселона” ёки “Бавария”нинг совринларини кўрсангиз, бу жамоага ҳурматингиз ошади. ПСЖ борасида эса бироз кутиш керак.

Яна шуни айтиб ўтишим керакки, ПСЖ бу мавсум ЕЧЛ ғолиблиги учун кураша олади. Нима учун “кураша олади” демоқдаман? Чунки, Ибрагимович айтганидек, жамоада ғолиблик ДНКси йўқ”, – деб айтиб ўтди Лизаразю.