Лофтус-Чик: "Челси"да Жон Терри каби етакчи бўлишни хоҳлайман
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик келажакда Жон Терри сингари “аристократлар” афсонасига айланмоқчилигини айтди.
“Жамоа етакчиси бўлишим учун менга катта тажриба керак. Менимча ҳеч ким “Челси”да Жон Террининг ўрнини боса олмайди. У нафақат майдонда, балки майдондан ташқарида ҳам етакчи эди. У мен учрашган энг зўр сардор эди.
У ҳамиша бизга енгиллик қилишга уринарди. У билан ўйнаган пайтингиз ортингизда у турганини билиб, хавфсиз эканингизни ҳис қилардингиз. Буларнинг бари тажрибадан эканини биламан. Шундай инсон бўлишга умид қиламан”, - дейди Лофтус-Чик.
Маълумот учун, Жон Терри “Челси” сафида 1998-2017 йилларда тўп сурган.
Фикрлар