Ads

Биласиз, “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари дунёнинг турли минтақаларида ўтказилаётган фестивал ҳамда турнирларда муваффақиятли иштирок этиб келишмоқда.

Ўтган йилдан бошлаб клубнинг ўзи ҳам ёш футболчилар учун мана шундай футбол фестиваллари ташкил этишни йўлга қўйди. Натижада ўтган йилнинг декабр ойида илк "Loko Cup" футбол фестивали юқори даражада ташкил этилди.

"Локомотив" ПФК ушбу йилда ҳам "Loko Cup" фестивалини ўтказади. 15-16 декабр кунлари пойтахтимиздаги Тошкент Молия Институти спорт мажмуасида 2009-2012 йилда таваллуд топган ёш футболчилар ўртасида мусобақа бўлиб ўтади. Унда "Локомотив", "Бунёдкор", "Пахтакор", Мега Спорт", "Спартак", Odil Junior" ҳамда "Наманган" жамоалари 4та ёш тоифасида ўйинлар ўтказишади.