“Локомотив“ - АГМК: ўзаро ўйинлар статистикасида ким устун?

Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган “Локомотив“ - АГМК учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур ўйин олдидан жамоаларнинг ўзаро статистикаси билан танишинг.

Клублар ўзаро 26 та ўйинда иштирок этган. “Темирйўлчилар“ ҳисобида 15 ғалаба мавжуд. “Кончилар“ 6 маротаба ғалаба қозонган. Шунингдек, томонлар 5 та баҳсда дурангга рози бўлишган. 

Тошкентликларнинг энг йирик ғалабаси 5:0 бўлган. Олмалиқлар 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришган. 

Тўплар нисбати - 52:32. Бу борада ҳам “Локомотив“ олдинда бормоқда.

Манба : "Локомотив ПФК" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!