"Локомотив" - "Атлетико": Матнли трансляция

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган "Локомотив" - "Атлетико" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    "Атлетико" бурчак зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Льоренте тўпни ўзига бўйсиндира олмади. Ҳужум барбод бўлди. 

  • 86'

    Витоло ўрнига Торрейра майдонга тушди. 

  • 83'

    Жарима майдонига узатилган кетма-кет тўплар ҳимоячилар томонидан қайтарилмоқда. 

  • 80'

    "Локомотив" қарши ҳужумларга таяниб ўйнаяпти. 

  • 76'

    Мадридликлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 73'

    Зе Луиш "Локо" қарши ҳужумини гол билан якунлай олмади. 

  • 69'

    Мадридликларнинг штурми кўпайиб кетмоқда. 

  • 67'

    Льорентенинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 66'

    Суареснинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 65'

    Фелишнинг бош билан берган зарбасини Гильерме қайтариб юборди. 

  • 64'

    Смолов ўрнига Жемалетдинов майдонга тушди. 

  • 62'

    Фелишнинг узатмасини Корреа ўзига бўйсундира олмади. 

  • 60'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Живоглядов қайтариб юборди. 

  • 58'

    Фелишнинг олис бурчакка тепган тўпини Гильерме қайтариб юборди. 

  • 55'

    Жарима майдонига узатилган тўплар кетма-кет тартибда москваликлар томонидан қайтариляпти. 

  • 55'

    Райкович сариқ карточка олди. 

  • 53'

    Гильерме бош билан берилган зарбани қайтариб юборди. 

  • 49'

    Лоди сариқ карточка олди. 

  • 48'

    Триппьер ўзига узатилган тўпга ета олмади. 

  • 47'

    Лодининг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Тайм сўнгида "Локомотив" фаоллашди. 

  • 41'

    Льорентенинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 37'

    "Темирйўлчилар" тўпни назорат қилмоқда.

  • 35'

    Мадридликлар гол ўтказиб юборгач, янада катта куч билан олдинга ўтмоқда. 

  • 32'

    Суареснинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Офсайд ҳам бор экан. 

  • 31'

    Корреа чиройли комбинациядан сўнг, чиройли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 29'

    Мурило сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 25'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Антон Миранчук пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 

  • 24'

    Суарес ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

  • 23'

    Эррера жарима майдони ичида тўпни узоқлаштириш жараёнида тўпни қўли билан ўйнаб юборди. ВАР пенальти бор, деб ҳисоблади. 

  • 21'

    "Атлетико" ҳамон тўпга эгалик қилмоқда. 

  • 18'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Атлетико" биринчи ҳужумиданоқ гол уриб кетди. Хименес гол муаллифи.

  • 16'

    "Локомотив" прессингда яхши ўйнаётганини эътироф этиш зарур. 

  • 13'

    "Локомотив"нинг ҳужуми зарба билан якунланишгача етиб бормади.

  • 10'

    Мухлислар "Атлетико" футболчиларига босим уюштиришга ҳаракат қилмоқда. 

  • 7'

    Москвалик ҳимоячилар рақибларига зарба йўллаш имконини қолдирмади. 

  • 6'

    Майдон марказида тўп учун жиддий кураш кечмоқда. 

  • 4'

    Меҳмонлар тўп назоратини секин-аста ўз томонига оғдиряпти. 

  • 2'

    Дастлабки дақиқаларда мезбонлар ҳужумда фаолроқ. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 3-тури бошланмоқда. "Атлетико" бугун Москвада "Локомотив" меҳмони бўлади. Ушбу ўйинни матнли трансляцияда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!