Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби асосий дарвозабони Ян Облак Европа лигаси доирасида “Локомотив”га қарши учрашувда иштирок этолмайди.

Словениялик футболчи учрашув олдидан мадридликлар таркибига киритилганди, аммо ҳеч қанча вақт ўтмасдан унинг майдонга туширилмаслиги ҳақида қарор қабул қилинди.

“Барселона”га қарши учрашувдан сўнг (0:1) Облак жароҳат олганди. Шу қатори, унинг “Сельта”га қарши баҳсда иштироки шубха остида қолмоқда.

“Локомотив”га қарши беллашувда “матрасчилар” дарвозасини 22 ёшли Аксель Вернер ҳимоя қилади.

Маълумот учун, ушбу “Атлетико” – “Локомотив” учрашуви 8-март куни Тошкент вақти билан 23:00да бўлиб ўтади.