"Локомотив" - "Навбаҳор": Иккинчи тайм бошланди (матнли трансляция)

Ўзбекистон Суперлигаси 24-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашуви старт олди. Қуйида мазкур беллашувдан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Тошкентда муҳим ғалабани қўлга киритган "Навбаҳор" чемпионлик пойгасида курашни давом эттирадиган бўлди.

  • 90+3'

    Бу сафар Собиржоновнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 90+3'

    Ўз жойини ташлаб олдинга югуриб чиққан Абдумавлон Марушични зарарсизлантирди.

  • 90+2'

    Станислав Андреев майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 90'

    Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

  • 90'

    Жасурнинг бу галги зарбасини ҳам Юсупов ушлаб олди.

  • 88'

    "Навбаҳор"нинг хавфли тус олиши мумкин бўлган қарши ҳужуми ноаниқ пас туфайли узилиб қолди.

  • 87'

    Али Абдураҳмонов майдонга тушди. У Ислом Рашидхоновни алмаштирди.

  • 86'

    Жалолиддиновнинг ерлатиб берган зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 85'

    Жарима майдони остонасида қўполлик ишлатган Жокич огоҳлантирилди. "Локомотив"да жуда қулай имконият юзага келмоқда...

  • 85'

    Тошкентликлар ҳужумларни тиндирмаяпти, меҳмонлар қарши ҳужумда ўз омадини синаб кўрмоқда.

  • 83'

    Жамшид Болтабоевга тиббий ёрдам керакка ўхшайди. Шифокорлар майдонга тушиб келди.

  • 81'

    Жасур Жалолиддиновнинг зарбасидан сўнг Юсупов тўпни ушлаб олди.

  • 78'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 76'

    ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Навбаҳор" орадаги фарқни иккитага етказди!

    Собиржоновнинг узатмасидан сўнг бўш қолган дарвозани Марушич ишғол этди.

  • 73'

    "Локомотив"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси зарбаси якунланди.

  • 72'

    Мезбонларда яна иккита ўзгариш: Санжар Қодирқулов ва Маъруф Жумаев ўрнига Шерзод Комилов ҳамда Иван Нагаев майдонга тушди.

  • 71'

    3 рақиби қуршовида қолиб кетган Жалолиддинов йиқилиб тушди ва тўпни йўқотди.

  • 68'

    Қодирқуловга тиббий ёрдам керак. Шифокорлар майдонга тушиб келди.

  • 66'

    Коростиченко шогирдлари голга дарҳол жавоб қайтариш мақсадида олдинга ўтди. Аммо Андреев ўз қанотида ишончли ўйнаб, хавфни бартараф этди.

  • 64'

    ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Навбаҳор" ҳисобни очди!

    Қобиловнинг хатосидан сўнг Марушичнинг яқин масофадан берган зарбаси гол билан якунланди. 

  • 63'

    Искандеровга нисбатан қоида бузган Қодирқулов сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 62'

    "Локомотив" сафида ўзгариш: Мўмин Мелиев ўз ўрнини Жасур Жалолиддиновга бўшатиб берди.

  • 60'

    Мелиевдан хавфли зарба, тўп устунни титратди!

  • 58'

    "Лочинлар" қанотлардан тўпни Марушич манзили томон оширишда давом этмоқда. Аммо сербиялик ҳужумчи уларни дарвозага кирита олмаяпти. Бу гал ҳам у тўпни ўтказиб юборди.

  • 57'

    Жумаевнинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 55'

    Ҳимоячиларнинг навбатдаги хатосидан сўнг Зоран яна бир бор кучли зарба йўллади. Энди Абдужалиловдан сейв!

  • 54'

    Бу гал Марушич яқин масофадан устунни нишонга олди. Яна ҳакамлар офсайд борлигини кўрсатмоқда.

  • 53'

    Иккинчи 45 дақиқаликда "Локо" ҳимоячилар нисбатан кўпроқ хато қилмоқда.

  • 51'

    Туропов берган пасдан сўнг Марушич яқин масофадан зарба берди, ноаниқ. Боз устига, ён ҳакам байроқчасини кўтариб турган экан...

  • 51'

    Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин тўпни қабул қилиб олган Марушичнинг зарбаси блокдан ўтмади.

  • 50'

    Андреевнинг узатмасидан сўнг Собиржонов тўпга ета олмади. 

  • 48'

    Бўлим бошини меҳмонлар нисбатан фаолроқ ўтказяпти.

  • 46'

    Танаффусда Бабаян ўзгаришга қўл урди. Асад Жўрабоев ва Дониёр Абдуманнопов ўрнига Зоран Марушич ҳамда Диёр Туропов ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунига етди. Танаффус!

  • 45+1'

    Ҳакам видеотакрорларни кўриб, Болтабоевнинг вазияти қизил карточкага тортмайди деб топди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.

  • 45'

    Қодирқуловнинг оёғига тепган Болтабоев огоҳлантирилди.

  • 44'

    Игорь Голбаннинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 42'

    Бўлим сўнгида ҳар икки томон ҳам фаолликни оширмоқда, танаффусдан олдинги гол руҳий устунлик бериши аниқ.

  • 40'

    Баъзи вазиятлар тез-тез такрорланмоқда: Сафаровнинг мақсадсиз паслари, Жўрабоевнинг иккинчи қаватда ютқазиши, ҳар икки жамоанинг ноаниқ зарбалари...

  • 38'

    Беллашув тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 36'

    Рақиб қарши ҳужумининг олдини олиш учун Ашурматов тўпни кучли зарба билан дарвоза томон йўллади. Ноаниқ.

  • 34'

    Қодирқулов чиройли ҳаракатлари билан Андреевни ортда қолдирди, аммо тўпни майдонда сақлаб қололмади. Юсупов эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 32'

    Манучеҳр Сафаров анча ноаниқ зарбаси билан жамоаси ҳужумини муваффақиятсиз якунлади.

  • 29'

    Йован Жокичнинг зарбаси хавфли, лекин ноаниқ чиқди.

  • 28'

    Искандеровнинг узатмасидан сўнг Ашурматов боши билан ноаниқ зарба берди.

  • 27'

    Меҳмонлар жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 26'

    Маъруф Жумаевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 24'

    Дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борган Маъруф Жумаевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 22'

    Бабаян шогирдлари фаолликни ошириб, устунликни қўлга олди. Энди тошкентликлар қарши ҳужумда.

  • 20'

    Искандеров деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Қанотдан келган кучли пас унинг бошига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 17'

    Мелиевнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 15'

    "Лочинлар"нинг жавоби ҳам рақибникидан қолишмади. Абдуманноповнинг зарбаси ҳам бироз ноаниқ.

  • 14'

    Ажойиб зарба! Қодирқулов тўпни узоқ масофадан дарвозага михлаб қўйишига бир баҳя қолди. Наманганликлар бахтига тўп устун ёнгинасидан ўтиб майдонни тарк этди.

  • 14'

    Бабаян шогирдларининг аксарият узатмалари манзилга аниқ етиб бормаяпти.

  • 12'

    Этамедан яна бир зарба, бу гал ҳам ноаниқ. Аммо "Локо" штурмни давом эттиряпти.

  • 11'

    Рашидхоновнинг узатмасидан сўнг тўпга Маъруф Жумаев ета олмади.

  • 10'

    "Темирйўлчилар"дан навбатдаги хавфли ҳужум! Бу сафар Мухторовнинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетмоқда.

  • 8'

    Коростиченко шогирдлари қанотларни фаол ишга солишга уриняпти.

  • 6'

    Жером Этаме илк зарба муаллифи. Аммо унинг уриниши кучсиз чиқди.

  • 3'

    Илк дақиқалардан жамоалар бир-бирини ўрганмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!