
"Локомотив" - "Пахтакор" учрашувида нега ПФЛ раҳбарлари "Локо"га кубокни топшириш учун келмаганди?
ПФЛ бош директори Омон Ғофуров ва ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев "Навбаҳор" — "Локомотив" учрашувида иштирок этади. Бугун наманганлик футболчиларга стадионнинг ўзида бронза медалларини топшириш режалаштирилган. Улар, шунингдек, мамлакат чемпиони "Локомотив"ни чемпионлик йўлакчаси билан қарши олади. Бу ҳақда ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ижтимоий тармоқдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.
Манбанинг маълум қилишича, "Локомотив" — "Пахтакор" ўйинида Ғофуров, Раҳматуллаев ва бошқа катталар Уммонда экани сабаб иштирок эта олмаганди. ОФК уларни йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф қилганди.
Фикрлар