"Локомотив" "Андижон" майдонида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Андижон" - "Локомотив" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 

Ҳисоб 48-дақиқада Абдухолиқов томонидан очилди. Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Темурхўжа дарвозабонга имконият қолдирмади. Пенальтини аниқ амалга оширган Жасур Жалолиддинов ҳисобни тенглаштирган бўлсада, орадан кўп ўтмай Муҳаммадиев якунда жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Шундан қилиб, "Локомотив" "А" гуруҳида 3 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. "Андижон" 3-поғонани банд этган.

  • Ўзбекистон кубоги
  • 1-тур

Андижон

  • Жасур Жалолиддинов 71'
1 : 2

20/04/2021 16:30

Локомотив

  • Темурхўжа Абдухолиқов 48'
  • Шуҳрат Муҳаммадиев 80'

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Локо" Ўзбекистон Кубогини ғалаба билан бошлади.

  • 90+2'

    Жасур Жалолиддинов огоҳлантирилди.

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Ўйин асабий руҳда давом этмоқда.

  • 87'

    "Андижон" футболчисига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 85'

    Қулай позицияга чиқиб борган Туроповнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 82'

    Майдон эгалари ҳисобни тенглаштириш мақсадида ҳужумни кучайтирмоқда.

  • 80'

    ГОООООООООООООЛ! Ҳисоб ўзгарди!

    Муҳаммадиевнинг ўткир бурчаклан берган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

  • 79'

    Туроповнинг чав оёқда йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 77'

    Дониёр Абдуманноповнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 75'

    Сидиқов ҳамда Бикмаев ўрнига Қобилов ва Амонов майдонга тушди.

  • 74'

    Ўйин "Андижон"нинг устунлиги остида давом этмоқда.

  • 72'

    Ҳисоб ўзгариши мумкин эди! Абдуманноповнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Такрорий уринишни амалга оширган Жалолиддинов бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади.

  • 71'

    ГОООООООООООООЛ! Ҳисоб тенглашди!

    Жасур Жалолиддинов ўзидан чапга зарба йўллаб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 69'

    Дониёр Абдуманнопов жарима майдони ичида қоида бузиш эвазига тўхтатилди. Ҳакам дарҳол нуқтага ишора қилди.

  • 67'

    Ҳозиргина майдонга тушган Суннатилла Ҳамиджоновга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 66'

     Иброҳим Отахонов ўз ўрнини Суннатилла Ҳамиджоновга бўшатиб берди.

  • 64'

    Тошкентликлар ҳам бироз фаоллашиб қолди. Рақибнин босими тобора ортаётган эди.

  • 62'

    "Андижон"нинг штурми давом этади. Меҳмонлар катта қийинчилик билан ҳимояланмоқда.

  • 60'

    Муҳаммадкарим Тоиров ўрнига Кармон Саидазимов майдонга тушди.

  • 58'

    Тўп назорати майдон эгаларида бўлиб турибди. "Локо" қарши ҳужумларга таянмоқда.

  • 56'

    Бир рақибидан ўтиб жарима майдонига ёриб кирган Абдуманноповнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 54'

    Жарима майдони ичида Барданка рақибига нисбатан қоида бузгандек кўринди. Бироқ ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди. Демак, ҳеч қандай қўполлик йўқ.

  • 53'

    Меҳмонлар вакилига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 51'

    Ҳисоб тенглашиши мумкин эди! Бироқ Абдуманноповнинг яқин масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 48'

    ГООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Бикмаевнинг узатмасидан кейин ҳозиргина майдонга тушган Абдухолиқов дарвозани ишғол этди.

  • 46'

    "Локо" таркибида ўзгариш: Ғанихонов ўз ўрнини Абдухолиқовга бўшатиб берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Бикмаевни йиқитган Димовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Бўлим сўнгини пойтахтликлар тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 41'

    "Андижон" қанотларни фаол ишга солмоқда. Бироқ марказда ҳужумларга якуний нуқта қўядиган футболчи топилмаяпти.

  • 39'

    Бу сафар Туропов рақибнинг сунъий офсайди қурбони бўлди.

  • 38'

    Диёр Туропов ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 36'

    Отахоновнинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 35'

    Майдон эгалари тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 33'

    Ҳакамнинг ҳуштагидан кейин тўпни тепиб юборган Туропов жиддий огоҳлантирилди. Кейинги сафар сариқ карточка кўрсатилиши мумкин.

  • 31'

    "Локо"нинг ҳужумлари зарбага қадар етиб бормаяпти. Худди шу ҳолат "Андижон"да ҳам кузатилмоқда.

  • 29'

    Кичик устунлик Ғуломхўжаев шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 27'

    Мезбонлар сунъин офсайд ҳосил қилишда бехато ҳаракат қиляпти. Бу сафар "Локо"нинг икки нафар футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 25'

    Андижонликлар ҳозирча фаолроқ кўринмоқда.

  • 23'

    Жамшид Ҳамидов жарима майдони ичидан акробатик усулда зарба йўллаши мумкин эди. Бироқ ҳужумчи тўпга ета олмади.

  • 22'

    Ҳамидовни қоида бузиш эвазига тўхтатган Барданка огоҳлантирилди.

  • 21'

    Марат Бикмаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 19'

    Туроповнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 17'

    Отахоновнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 15'

    "Темирйўлчилар" рақиб жарима майдони атрофида майда паслар билан ҳимоядаги бўшлиқни излаяпти.

  • 13'

    Ғуломхўжаев шогирдлари прессинг уюштириб, рақибни босимда ушлашга ҳаракат қилмоқда.

  • 11'

    Томонлар анча эҳтиёткор. Тўп марказда бўлиб турибди.

  • 9'

    Исмоналиевга нисбатан қоида бузган Ғанихонов огоҳлантирилди.

  • 7'

    Меҳмонлар марказда тўпни назорат қилмоқда.

  • 5'

    Дониёр Исмоилов Ғуломов билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 3'

    Майдон эгалари дастлабки дақиқалардан ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!