"Локомотив" Азиз Амоновни сотади

“Локомотив”нинг 24 ёшли футболчиси Азизбек Амонов якунига етган мавсумда ўзини кўрсатган ҳолда барчада илиқ таассурот қолдирди. Анчадан бери ушбу ўйинчига жиддий таклифлар тушаётгани хусусида эшитиб келаётгандик.

Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам кейинги қадам сифатида хорижда тўп суриш истагида юрганди. Воқеалар ривожи қандай тус олаётганини билиш мақсадида Амонов билан боғланганимизда қуйидагиларни айтди:

- “Локомотив” билан яна бир йилга мўлжалланган шартномам бор. Лекин жамоам музокаралар олиб бораётганини эшитдим. Ҳали аниқ эмас. Менимча, “Локомотив”да қолишим ёки легионерга айланишим январь ойида маълум бўлса керак.

амонов1_1

Ўзимга қолса, легионер сифатида хорижда тўп суриш ниятим бор. Ўхшаса кетаман, бўлмаса, “Локомотив”да ўйнайман. Агар менга ўзимиздаги бошқа клублардан яхши таклиф бўлса, жамоамиз раҳбарияти сотиши ҳам мумкин. Бу ҳақида “Локомотив” клуби бошлиғи Тўлабек ака Акрамов айтганди. Аммо биринчи навбатда хориж клубига сотишга ҳаракат қиламиз деган. Осиёдан ҳам, Европадан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақида гапиришяпти. Ҳаммаси Худодан. Сабр қилиб турамиз”, - дейди Sports.uz мухбирига.

Эслатиб ўтамиз, Азизбек Амонов Суперлиганинг барча – 26 та учрашувида майдонга тушди ҳамда рақиблар дарвозасига 8 та гол урди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!