"Локомотив" бош мураббийи: "Жамоам ўзига ўхшамади"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Рақибни ғалаба билан табриклайман ва стадионга ташриф буюрган мухлисларимизга раҳмат айтаман! Қийин ўйин ўтказдик. Негадир ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Буни яхшилаб таҳлил қиламиз. Биринчи бўлимда гол уришимиз учун вазиятлар бўлганди. Бироқ фойдалана олмадик. Йигитларга охирги дақиқага қадар ҳаракат қилишгани учун миннатдорчилик билдираман. Бугун ўтказиб юборган голларимизни кўриб чиқиб, навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. 

Ҳимояда камчиликларимиз бор. Мудофаада яхши ҳаракат қилмадик. Ҳар иккала бўлимда ҳам буни пайқадим. Ҳозир аниқ хулосани айтиш қийин. Юқорида айтганимдек, таҳлил қилиш лозим. Умуман олганда, жамоам ўзига ўхшамади.

“Бунёдкор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Аминжон Ахмедов
19/03/2022 11:01
Жамоа ухшаши учун футболчиларни казарменние положение ушлаш. Акс холда чойхонада базмижамшид футболда югура олмайди