"Локомотив" бош мураббийи: "Жароҳатлар бобида ҳам кичик муаммоларимиз бор"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 1-туридан "Локомотив" - "Зомин" учрашувидан сўнг Александр Стоймирович матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчилар билан кичик тажрибалар ўтказиб кўрдик. Уларнинг бошқа позисияларда қандай эканлигини текшириб олдик. Ўйин кутганимиздан қийин ўтди. Ёш жамоа бизга яхши қаршилик кўрсатди. Кубок ўйинларида олдиндан бирор нима кутиб бўлмайди, барча ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Гуруҳдан чиқмагунимизча ўйинлар осонроқ бўлади. Жароҳатлар бобида ҳам кичик муаммоларимиз бор. Бу борада аниқлаштириб олиниши керак бўлган ишлар талайгина. Жасур Ҳакимов оёғини синдириб олган. Ҳозир Иван Булатович ҳам оёғидан муаммоси борлигини айтди. Ундан ташқари Иван Рогачда ҳам муаммолар бор. Шу сабабли янгиликлар қилиш керак бўляпти. Кубокдаги навбатдаги учрашувларга тайёрланиш керак. 

Чемпионатдаги катта пауза албатта, бироз ёқимсиз. Бундай пайтда футболчининг жисмоний ҳолатини, формасини ушлаб туриш қийин бўлади. Шунингдек, доимий равишда микроциклларни ўзгартириш керак. Умид қиламанки, Ўзбекистонда бу бир кун келиб, ўзгаради. Олдинга ҳаракатланишда давом этамиз. Навбатдаги учрашув "Олимпик Мобиуз"га қарши. Улар ҳам ёш ва ҳаракатчан жамоа.

Гуруҳдан чиқишни эртароқ амалга ошириб қўйиш керак. Албатта, бу ҳам осон бўлмайди. Кейин сўнгги ўйин "Қизилқум" билан. Бу "Навбаҳор"га қарши ўйиндан олдинги асосий текширув бўлади. Кейин, ниҳоят, май ойида чемпионат ўйинлари бошланади", - деди "темирйўлчилар"устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!