"Локомотив" бош мураббийи: "Кўплаб имкониятларни кўкка совурдик"
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган "Олимпик Мобиуз" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Унда томонлар 2:2 ҳисобида жанговар дуранга имзо чекди.
Икки жамоадан ҳам бир нафардан футболчи ҳакам томонидан четлатилди. Қолаверса, "темирйўлчилар" сардори Санжар Турсунов 59-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади. Учрашувдан сўнг Александр Стоймирович матбуот анжуманида қатнашди.
"Биринчи бўлимда гол уриб олишимиз керак эди. Кўплаб имкониятларни кўкка совурдик, юз фоизлик имкониятлардан фойдалана олмадик. Қизил карточкада нима бўлди, нималар рўй берди, билмадим.
Иккинчи бўлимда барчасини қайтадан бошладик, ўйинни бошқатдан қурдик. Бир қанча вазиятларни яратдик, икки вазият гол бўлди, ҳисоб 2:2 ҳолида ўйин якунланди", - деди Стоймирович.
Фикрлар