"Локомотив" бош мураббийи: "Қизилқум" собиқ ўйинчиларимиз эвазига таркибини кучайтириб олди, бу ўйинни сабрсизлик билан кутяпмиз"

Суперлиганинг 2022 йилги мавсуми учун ташланган қуръага кўра, Тошкентнинг “Локомотив” клуби Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Қизиғи шундаки, “Қизилқум” “Локо”нинг бир қатор асосий таркиб ўйинчиларини ўз сафига қўшиб олди. “Темирйўлчилар” устози Денис Коростиченко Sports.uz мухбирига қуръа ҳақида шундай деди:

"Биз биринчи турда “Қизилқум” билан тўқнаш келишимиз мумкинлигини тасаввур қилгандик ва шундай бўлди ҳам. “Парадокс”.

Фикримча, жуда яхши қуръа бўлди. Барча жамоалар кучли ва улар чемпионатни бошлаш учун иштиёқи баланд. Аслини олганда, чемпионатни қайси жамоага қарши бошлашнинг қизиғи йўқ. Барибир ҳамма билан ўйнашга тўғри келади.

“Қизилқум” клуби таркибини жуда кучайтирган. Демак, уларга қарши ўйнаш жуда қизиқарли бўлади. Чунки рақиб асосан бизнинг собиқ ўйинчиларимиз ҳисобига таркибини кучайтириб олди. Биз бу учрашувни сабрсизлик билан кутяпмиз", - деди Коростиченко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!