"Локомотив" бу сафар Россия клуби билан дуранг ўйнади
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Локомотив" навбатдаги баҳсда майдонга тушди. Унда "темирйўлчилар"га Россиянинг "Уфа" клуби қаршилик кўрсатди. Ушбу беллашувда вакилларимиз 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
"Локомотив" сафида ягона голга Анвар Алижонов муаллифлик қилди. Рақиб голи 19-дақиқада Касинтура Эгас томонидан киритилди.
Бундан олдинги баҳсда ҳамюртларимиз Болгариянинг "Монтана" жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Фикрлар