Янги мавсумга тайёргарликни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида олиб бораётган "Локомотив" бугун иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Темирйўлчилар"нинг навбатдаги рақиби Россия Премьер лигаси вакили "Рубин" клуби бўлади.

Қозон шахри шарафини ҳимоя қиладиган "Рубин" клуби 1959 йил ташкил топган. 2017/18 мавсумда Қурбон Бердиев шогирдлари 20 учрашувдан сўнг 23 очко жамғарган ҳолда 11 ўринни эгаллаб турибди.

Абу Даби шахрида ўқув йиғинларини ўтказаётган "Рубин" учун бугунги ўйин йиғин давомидаги дастлабкиси ҳисобланади. "Шанхай СИПГ" жамоасига қарши ўйин бекор қилинган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98