“Локомотив” “Бухоро” билан ўйинга ҳозирликни бошлади
Ads

“Металлург”га қарши учрашувдан сўнг Олий Лига биринчи даврасидаги ўйинларини якунлаган “Локомотив” энди эътиборини мамлакат кубоги чорак финал баҳслари доирасида кечадиган “Бухоро” билан қарама-қаршиликка қаратади.

“Темирйўлчилар” 4 июль санасида “Бухоро” майдонига сафар уюштиришади. Айни дамда жамоа ушбу ўйинга ҳозирлик жараёнини олиб бормоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Кеча жамоа “Металлург”га қарши учрашувдан кейинги тикланиш машғулотини ўтказди. Машғулот жараёнида "Локомотив"нинг барча футболчилари иштирок этишди.

Жароҳатланган ўйинчилар – Марат Бикмаев ҳамда Ислом Тўхтахўжаевнинг жароҳатдан қутилиш жараёни кўнгилдагидек кечмоқда. Ушбу икки футболчи яқин орада умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишади