"Локомотив" дарвозабони эркин агентга айланди. Унга Суперлига клубларидан қизиқишлар бор!

"Локомотив" дарвозабони Жавоҳир Илёсов эркин агентга айланди. Посбоннинг "темирйўлчилар" билан амалдаги шартномаси якунига етди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Илёсов хизматига Суперлиганинг бир нечта клубларидан қизиқишлар бор. Ҳозирча жамоаларнинг номи ошкор қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли даврозабон 2019 йил Тошкент клуби сафига келиб қўшилганди. У жорий мавсум 19та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ўтказиб юборди ва 4та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!