“Локомотив” “Днепр”ни мағлуб этди

Хабарингиз бор, “Локомотив” ҳозирда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.

“Темирйўлчилар” бугун дастлабки назорат учрашувида Могилёв шахрининг “Днепр” жамоасини 4-1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Голларга Бенито (иккита гол), Азизбек Амонов ва Сардор Мирзаевлар муаллифлик қилдилар.

Таъкидлаш жоиз, “Днепр” Беларусь юқори дивизиони иштирокчиси бўлиб, айни пайтда мусобақа жадвалида 16 жамоа орасида 11-ўринни банд этиб турибди.

Жамоа Минскда 21 июльга қадар машғулотлар олиб боради. “Локо” иккинчи назорат ўйинини 16 июльда Минскнинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказади. Сўнгги матч эса 18 июльда “Слуцк” клубига қарши ўтиши белгиланган.

Ўртоқлик ўйини.

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Днепр”(Белaрусь) 4:1

Голлар: Бенито(2 та), Азизбек Амонов, Сардор Мирзаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!