Хабарингиз бор, эртага Тошкентнинг "Локомотив" клуби ОЧЛ 2-тури доирасида Эроннинг "Зоб Аҳан" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Бугун "темирйўлчилар" эртанги ўйин бўлиб ўтадиган “Фуладшаҳр” стадионида ўйинолди расмий машғулоти ўтказишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда кечди. Бир қатор эронлик журналистлар ҳамда ТВ вакиллари "Локомотив"нинг машғулот жараёнини кузатиб боришди.

Шуни таъкидлаш жоизки, машғулот пайти Исфаҳонда анчагина кучли шамол эсиб турди. Стадион тоғлар бағрида жойлашгани боис бу ерда анчагина салқин ҳаво ҳукмронлик қилмоқда.