“Локомотив” футболчилари бугундан яна машғулотларга қайтишди (Фото)
Ads

 

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби – Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби янги мавсум тараддудини 21 декабрдан бошлагани ва илк мавсумолди йиғини бир ҳафта давом этганидан хабарингиз бор.

Бугундан “Темирйўлчилар” жамоаси яна машғулотларга қайтди. Йиғиннинг илк кунида мураббийлар штаби футболчиларга ортиқча юклама беришни лозим топмади ва шу боисдан енгил чигалёзди машқлари ёпиқ иншоотда ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, йиғинда жамоамиз кўригида бўлиб турган икки ивуарлик футболчилар ҳам қатнашишмоқда.

Машғулотлар 7 январга қадар Тошкентда давом эттирилади. Сўнг “Темирйўлчилар” жамоаси илк хориж йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига йўл олади.