Ads

Бироз аввал “Бунёдкор” ўз майдонида “Навбаҳор” жамоаси билан дуранг қайд этди ва Олий Лига чемпионлиги учун курашдан чиқиб кетди.

Гарчи чемпион бўлиши деярли аниқ бўлиб қолган “Локомотив” жамоаси сўнгги икки турда бир очко жамғариши кифоя эди. Бироқ “Бунёдкор” клуби вакиллари “темирйўлчилар”ни ортиқча уринтириб ўтиришмади ва ўз майдонида “хавфли ҳудуд”да бораётган “Навбаҳор” клубига керакли очколарни бой беришди.

“Локомотив” матбуот хизматининг маълум қилишича, “темирйўлчилар” “Бунёдкор” ҳамда “Навбаҳор” ўйинини клуб қароргоҳида жонли эфирда кузатишган ва ҳакамнинг ўйинни якунловчи ҳуштагидан сўнг чемпионликни нишонлашни бошлаб юборишган.

Қуйида “Локомотив” ярим ҳимоячиси Темур Копадзе томонидан тасвирга туширилган видео лавҳани тақдим этамиз.