"Локомотив" футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Локомотив» футболчилари бугун Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Барча текширувлар чуқурлаштирилган тартибда олиб борилди. «Локомотив»ни ушбу мавсумда ҳам бир қатор масъулиятли учрашувлар кутиб турибди. Шу боис жамоанинг тайёргарлиги ҳам жиддий тарзда кечмоқда.

«Темирйўлчилар» бугун тушдан сўнг клуб қароргоҳида тўпланиб, «Локомотив» стадионида машғулот ўтказишади. Тошкентдаги машғулотлар 7 январга қадар давом этади. 8 январь куни эса жамоамиз илк хориж ўқув-йиғинини ўтказиш мақсадида Дубайга йўл олади.

Расман. Иван Нагаев "Локомотив"дан кетди

“Локомотив” футболчилари бугундан яна машғулотларга қайтишди (Фото)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!