"Локомотив" футболчиси: Барчаси энди ўз ўрнига тушмоқда

“Локомотив” жамоаси 12-турда “Қизилқум”га қарши баҳс юритади. Иккинчи давранинг илк ўйини бўлгани боис “темирйўлчилар” жамоаси мазкур қарама-қаршиликка анча жиддий ҳозирлик жараёни олиб борди.

“Локомотив” ҳимоячиси Игорь Йелич ўйин олдидан клуб расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Локомотив” “Қизилқум”га қарши учрашувга анча яхши тайёргарлик кўрди. Биз ўз майдонимизда ишқибозларимиз қаршисида тўп сурамиз. Тўғри, ўйин осон ўтмаслиги тайин. Лекин 3 очкони қўлга киритишни мақсад қилган эканмиз, майдонда боримизни беришимиз шарт. Бундан буён хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Зеро мавсум бошида халқаро майдонда ҳам ўйинларимиз борлиги сабабли баъзи учрашувларда кўзланган мақсадга ета олмадик. Бироқ энди барчаси ўз ўрнига тушмоқда. Ҳали “Локомотив” ўз мухлисларини чиройли ғалабалар билан хушнуд этади ва албатта 1-поғонага қайтади", - деди маҳоратли ҳимоячи клуб матбуот хизмати билан суҳбатда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!