"Локомотив" футболчиси: Муҳими барчани бир мақсад йўлида бирлаштира олиш
"Локомотив" ҳимоячиси Манучеҳр Сафаров якунланиб бораётган йиғин ҳақида гапирди.
- Манучеҳр, Анталия йиғини тугаб бормоқда. Йиғин ҳақида нима дейсиз?
- Йиғин яхши ўтмоқда. Назорат ўйинлари ўтказяпмиз. Машғулотларда асосан жисмоний жиҳатдан тайёргарликка эътибор қаратяпмиз. Таркибда янги футболчилар кўп. Мураббийлар бу назорат ўйинлари орқали барчани бир тан-у бир жон қилиш, бир жамоа сифатида шакллантиришни мақсад қилишган.
- Йиғиндаги ҳаракатларингиздан қониқиш хосил қиляпсизми?
- Албатта, ҳар куни оз-оздан барча томонлама қўшиб, яхшиланиб боряпмиз. Мавсум бошигача барчасига тайёр бўлишимизга ишонаман.
- Бош мураббий назорат ўйинларида қайси жиҳатларни асосий планга олиб чиқмоқда: жисмоний ҳолат, тактика ёки натижа?
- Асосан, жисмонан ҳолат ва тактика. Аммо барча биладики, натижа барчасидан устувор ҳисобланади. Бироқ бу назорат ўйинлари бўлгани сабабли натижага унчалик катта ахамият берилмаяпти. Муҳими барчани бир мақсад йўлида бирлаштира олиш.
- Ушбу мавсум арафасида "Локомотив"га тожикистонлик яна бир футболчи Рустам Соиров келиб қўшилди. Унга мавсумда нечта голли пас беришни истайсиз?
- (Кулади) Аслида бу нарсага ахамият бермасам керак деб ўйлагандим. Аммо энди ҳар ўйинда пас беришни, Рустамнинг кўп гол уришини истайман. Умуман олганда, ким гол уришининг ҳам, ким ассист бўлишининг ҳам аҳамияти йўқ. Муҳими ғалабалар ва Суперлигага чиқиш.
Фикрлар