“Локомотив” клубининг Англиядаги ҳамкори таркибини “Манчестер Сити” футболчиси билан тўлдирди

Тошкентнинг “Локомотив” клубининг Англиядаги ҳамкори “Флитвуд Таун” ўз таркибини “Манчестер Сити” футболчиси Жорж Глендон билан тўлдирди.

“Шаҳарликлар” матбуот хизматининг хабар тарқатишича, клуб футболчини мавсум сўнггига қадар ижара асосида қуйи лига жамоасига жўнатган.

Қайд этиш жоиз, 21 ёшли футболчи жорий мавсумда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)