Ads

Италиянинг "Милан" клуби ҳужумчиси Никола Калинич фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Берилган маълумотларга кўра Москванинг “Локомотив” клуби 30 ёшли хорватиялик футболчига жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Калинич учун шунингдек “Шальке-04” ва Хитойнинг бир нечта клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Калинич жорий мавсум “россонерилар” сафида жами 40та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.