Ads

Мавусмнинг қолган қисмига Беларуснинг Минск шаҳрида тайёргарлик кўраётган ТОшкентнинг "Локомотив" клуби бугун ушбу йиғин доирасида ўзининг дастлабки назорат ўйинини ўтказди.

"Темирйўлчилар"га Россия Биринчи дивизиони (МФЛ) вакили - "Тамбов" клуби рақиблик қилди. 

Тошкент вақти билан 17:30 да старт олган ўйинда руслар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Жамоа мазкур йиғин доирасида яна 4 та назорат ўйини ўтказишни режалаштирган.

Назорат ўйини

"Локомотив" (Ўзбекистон) - "Тамбов" (Россия) 1:2

Голлар: Шоаҳмедов (57) - Мамтов (5), Горбатюк (75)

"Локомотив": Нестеров (Икромов 46), Йўлдошев, Махарадзе (Йелич 46), Абдуллаев (Бекмуратов 50), Бикмаев (Ғофуров 46), Мирзаев, Тўхтахўжаев, Шоаҳмедов, Рашидов (Шоғуломов 46), Муҳаммадиев (Иброҳимов 46), Зотеев (Бикмайкин 46).