“Локомотив” ўз қароргоҳида машғулотларга киришди

 

Пойтахтимизнинг “Локомотив” жамоаси давралар оралиғида ташкил этилган Минск йиғинини якунлаб, юртимизга қайтди. Бугундан “темирйўлчилар” навбатдаги учрашувларга ҳозирликни бошлаб юборишди.

Олдинда “Локомотив”ни кубок ўйинлари доирасида ўтадиган “Бухоро”га қарши жиддий учрашув кутиб турибди. Жамоа эса мазкур матчга тайёргарликка киришди.

Хориж йиғинидан қайтган “Локомотив” футболчилари бир кун дам олишди ва яна бугундан машғулотларни давом эттира бошлашди. Бугунги машғулот жараёни анча кўтаринки руҳда ўтганини таъкидлаш жоиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!