
"Локомотив" Ўзбекистон МТЖнинг собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олишга яқин (Фото)
«Локомотив» мавсумнинг иккинчи ярмига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, икки нафар янги футболчи Жавоҳир Соҳибов ва Жавоҳир Эсонқулов жамоа таркибида шуғулланяпти. Улар билан тез орада шартнома тузилиши кутиляпти. Жавоҳир Соҳибов Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий термаси бошқарувида бўлганида жамоага жалб қилганди.
Эслатиб ўтамиз, "темирйўлчилар" айни пайт Суперлигада 27 очко билан 2-ўринда боришмоқда.
Фикрлар