“Локомотив” ПФК марҳум Юртбошимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Ads

Эртага, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Кубогининг финал ўйини бўлиб ўтади. Бунда "Локомотив" ва "Насаф" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.  

Айни пайтда Самарқанд шаҳрида бўлиб турган "Локомотив" ПФК вакиллари бугун муҳтарам Юртбошимиз, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди.

Lokomotiv_Uzb

Зиёратга шунингдек, "Насаф" футбол клуби аъзолари ҳамда эртанги ўйин расмийлари - ЎФФ ва ПФЛ ходимлари, учрашув ҳакамлари ҳам ташриф буюришди.