Россия премьер-лигасининг 1-тур учрашувларига якун ясалди. Турнинг сўнгги учрашуви Қозондаги “Kazan Arena”да “Рубин” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасида кечди.

Қизиқарли кечган ўйин 0:2 ҳисобида “темирйўлчилар”нинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Голларга эса Алексей Миранчук (2') ҳамда Дмитрий Баринов (26') муаллифлик қилди.

Афсуски, “Локомотив” сафидаги ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов бу сафар ҳатто қайдномага ҳам киритилмади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)