"Локомотив" сафида илк голини урган футболчи
"Локомотив" Суперлига 5-турида "Динамо" билан куч синашди. Беллашувда самарқандликлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди.
"Темирйўлчилар" сафидаги ягона голга 19-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов муаллифлик қилди. Ушбу футболчи "Локомотив" сафидаги илк голини урди.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммаданас Ҳасанов жорий мавсум тошкентликлар сафига келиб қўшилди. У "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилганди. Футболчи "Локо" билан жорий мавсум бошида 2 йиллик шартнома тузган.
Фикрлар