“Локомотив” Самарқандда ўйинолди машғулотини ўтказди
Ads

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Кубоги финал баҳси бўлиб ўтади.

Унда Тошкентнинг “Локомотив” клуби Қаршининг “Насаф” жамоаси билан баҳс олиб боради.

Бир неча соат олдин томонлар мураббийлари ва футболчилари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Шундан сўнг “темирйўлчилар” ўйинолди машғулотларини олиб боришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Насаф” ўртасидаги финал беллашуви эртага 13:00да бошланади.