"Локомотив" сардорига Термиздаги ўйинда нима ёқмади?

  • 28 Oct 22:28
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Термизда бўлиб ўтган “Сурхон” ҳамда “Локомотив” (1:1) ўртасидаги ўйиндан кейин меҳмонлар сардори Кахи Махарадзе ўз фикрларини қуйидагича билдирди:

Tecno

- Биз ютадиган ўйин эди. Лекин бир нечта вазиятлардан фойдалана олмадик. Натижада учрашув дуранг билан якунланди. Майдоннинг ҳолати ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Жуда ёмон майдонда тўп тепишга тўғри келди.

Рақибга ҳам яхши баҳо бериш керак. Улар ҳам астойдил ҳаракат қилишди. Менимча, дурангдан “Сурхон” қониқди, аммо биз эмас. Ҳозир шамол ёки бошқа нарсани баҳона қилгандан фойда йўқ. Асосийси, ғалаба қозона олмадик. Энди кейинги беллашувга тайёргарлик кўрамиз, - деди Махарадзе “Локомотив” матбуот хизматига.

Comments

You must be logged in to commet!