"Локомотив" спорт директори "Манчестер Юнайтед"га келиши мумкин

Москванинг "Локомотив" клуби собиқ спорт директори Эрик Штоффельсхаус "Манчестер Юнайтед"да иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, германиялик мутаҳассис ҳизматларига АПЛнинг яна бир клуби "Саутгемптон" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида Штоффельсхаус 2017/2018 йиллар мобайнида РФПЛ вакили "Локомотив" клубида фаолият юритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!