"Локомотив" таништирув маросими ўтказади

Ҳар йил янги мавсум олдидан "Локомотив" жамоаси иштирокида таништирув маросими ташкил этиш одат тусига кирган.

"Локомотив" эртага, 4 март куни янги бош мураббий Микаэль Секейра ҳамда жамоа таркибига қўшилган янги футболчиларнинг таништирув маросими ўтказишини маълум қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида футболчиларга бу йилги мавсум футболкалари тақдим этилади ҳамда бош мураббий Микаэль Секейра ОAВ ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтаради.

Таништирув маросими "Локомотив" стадиони матбуот анжуманлари залида бўлиб ўтади ва соат 15:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!