"Локомотив" Туркия йиғинида илк бор ютқазди

Тошкентнинг "Локомотив" клуби Туркия йиғини доирасида Руминиянинг "Чиксереда" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур беллашувда "темирйўлчилар" 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. 

Учрашувнинг иккинчи дақиқасидаёқ Маруф Жумаев тошкентликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кейинчалик Михаил Панош ва  Лорант Ковашнинг голлари эвазига "Чиксереда" клуби ғалабани тантана қилди.

Маълумот учун, бу "Локо"нинг Туркия йиғинидаги илк мағлубияти ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!