"Локомотив" Туркиядаги йиғин доирасида Европа клубларига қарши ўйинлар ўтказади

CHERY AUTO

"Локомотив" Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўриш учун Туркияда йиғин ўтказади ва бир нечта назорат ўйинларида майдонга тушади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

""Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни уч босқичда олиб боради.

5–27 январь кунларида жамоамиз Тошкентда илк босқични ўтказади. Иккинчи босқич эса 28 январь — 18 февраль кунларида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилади. Учинчи босқич ўз қароргоҳимизда давом эттирилади.

Ушбу йиғинда жамоамиз 9 та назорат учрашувида қатнашади. Ҳозирча рақиблардан 4 таси аниқ:

1 февраль  "Локомотив" — "Қизилжар" (Қозоғистон)
4 февраль "Локомотив" — "Биҳор" (Руминия)
7 февраль "Локомотив" — "Опаава" (Чехия)
12 февраль "Локомотив" — "Самгурали" (Грузия)

Қолган рақиблар борасидаги маълумотлар кейинроқ маълум қилинади", — дейилади "темирйўлчилар" хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!