"Локомотив" украин клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган "Локомотив" клуби бугун ушбу йиғин доирасида Украинанинг "Днепр-1" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди.

Қарама-қарши ҳужумлар остида ўтган учрашувда "темирйўлчилар" 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Голларга Диёржон Туропов, Садриддин Абдуллаев ва Санжар Қодирқулов муаллифлик қилди.

Назорат ўйини

"Локомотив" (Ўзбекистон) - "Днепр-1" (Украина) 3:0

Голлар: Санжар Қодирқулов (46), Садриддин Абдуллаев (63), Диёржон Туропов (86)

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Диего Барданка, Ислом Қобилов, Хуршид Мухторов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Кахи Махарадзе, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Ислом Рашидхонов, Азизбек Амонов, Санжар Қодирқулов, Темурхўжа Абдухолиқов.

Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Бобур Асқаров, Садриддин Абдуллаев, Жавоҳир Сидиқов, Жавоҳир Алижонов, Марат Бикмаев, Шоҳруҳ Исоқов, Иброҳим Ғанихонов, Дилшод Комилов, Авазбек Ўлмасалиев, Жалолиддин Жумабоев, Шерзод Файзиев, Диёржон Туропов, Фарруҳ Иброҳимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!