"Локомотив" устози 0:3 ҳисобидаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Локомотив” ҳамда “Металлург” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг “темирйўлчилар” устози Андрей Фёдоров учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйиндан сўнг таҳлил қилиш қийин. “Металлург”га қарши сўнгги йилларда қийин учрашувлар ўтказаётган эдик. Одатда, уй ёки сафар баҳсидан қатъий назар ким биринчи гол урса, ўша ғалаба қозониб келаётган эди. Ҳисоб 0:0 бўлиб турган вақтда юзага келган вазиятлардан унумли фойдаланишимиз керак эди. Шунда баҳс бутунлай бошқача сценарий остида ўтар эди.

Тўғри, ўйинни кучайтириш учун захирадан тушган футболчилар ҳужумдаги агрессивликни оширишди, аммо уларга маҳорат етишмади. Бундай учрашувлардан улар тажриба олишади”, - деди Фёдоров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!