"Локомотив" янги бош мураббий номини эълон қилди

"Локомотив" раҳбарияти асосий жамоага кўпчиликка яхши таниш бўлган Андрей Фёдоровни бош мураббий этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бериб ўтди. Унга ёрдам берадиган мураббийлар штаби клуб томонидан расман эълон қилинади.

Маълумки, ушбу мавсум якунига этгач Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби Хитой клубидан тушган таклиф туфайли "Локомотив"ни тарк этишди.

Бу орада клуб раҳбарияти бир нечта мураббийлар билан музокара олиб бориб якунда Андрей Фёдоров вариантига тўхталди. "Темирйўлчилар" 2019 йилги футбол мавсумини айнан Андрей Виталевич қўл остида бошлаб дастлаб Ўзбекистон Суперкубогида ғолибликни қўлга киритишди, шунингдек Осиё чемпионлар лигасидаги гуруҳ ўйинларини тўлиқ Фёдоров қўл остида ўтказишди.

"Локомотив" Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Динам" билан ўйинда мағлубиятга учрагач, Фёдоров истеъфога чиқарилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mirali Hcerali
11/12/2019 19:54
Федров яхши тренир
Низомтой Эргашев
11/12/2019 18:38
Пахтакор ва Бунёдкорни уйинини курамиз холос
&
ахмад49
12/12/2019 15:40
Тренир танлашда Пахтакордан урнак олиш керак:- Тажимурад Агамурадов Пахтакордан Россияга кетиб колди у ерда куп ишламай кайтиб келиб яна кайтиб пахтакорга утмокчи булди,куп кишилар уртага тушди лекин пахтакор Ага мурадовни кайтиб олмади,тугри килди,тупурилган тупирик кайтиб олинмайди.Локомотив Фёдоров билан уртамиёна жамоа булиб колади.
Расулжон Тоштемиров
12/12/2019 10:18
А Федоров зур булибди бугун кун энг яхшиси
Mirali Hcerali
11/12/2019 19:53
Федров яхши тренир
Низомтой Эргашев
11/12/2019 18:37
Локомотив халкди устидан куляптию яна.ОЧЛда факат ютказади.куришди кераги йук.Локоматив келишилган уйинларда юториб урганиб колган
Davron Jenjayev
11/12/2019 18:35
ot aylanib qozigini toparkan degani shu bulsa kerak
&
Surxon turon
11/12/2019 22:15
Шу носкашдан бошқаси қуриганмиди очлдаги яримта уриндиям хавога совирирптида мақсадсиз номига халқди пулини еб юрадиган кулуп бу локо умуман йӯқотиб юбориш керак мухлиси бӯлмаса ким учун ӯйнайди ӯзи булар хали бабаян 2ойда қайтса яна бабаянди қӯйади бу орсизлар