"Локомотив" ёш футболчилар билан янги шартнома имзолади

CHERY AUTO

Суперлиганинг янги мавсумига ўз таркибини кучайтиришда давом этаётган "Локомотив" икки нафар ёш футболчи билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

"Иқтидорли футболчиларимиз  Шодийор Шодибоев ва Озодбек Ўктамов билан шартнома узайтирилди. Янги шартномага кўра, 19 ёшли ҳар икки футболчимиз 2029 йил охирига қадар "Локомотив" вакили ҳисобланади.

Озодбек Ўктамов ва Шодийор Шодибоевга "темирйўлчилар" сафида мазмунли фаолият тилаб қоламиз", — дейилади "темирйўлчилар" хабарида. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!