"Локомотив" – АГМК. Учрашувга доир қизиқ маълумотлар

Суперлиганинг 2-тур учрашуви «Локомотив» — АГМК қарама-қаршилигига бағишланган ўйинолди превьюни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар статистикасига кўра, барча мусобақалардаги ўтказилган жами 29 ўйинда "Локомотив" 17 ғалабани тантана қилган, АГМК эса 7 маротаба "темирйўлчилар"дан устун келган. Қолган 5 беллашувда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 54-36, "Локомотив" фойдасига.

Ўйин бош ҳаками этиб Элёр Турсунов тайинланган. Шунингдек, ушбу баҳсда VAR тизимидан фойдаланиш режалаштирилган. Унга масъул тажрибали рефери Ильгиз Танташев ҳисобланади.

Биринчи турда ҳар иккала жамоа мавсумни мағлубиятга учраган ҳолда бошлашига тўғри келди. "Локомотив" Олмалиқда "Қизилқум"га енгилган бўлса, АГМК Бекободда "Металлург"га ютқазди.

Эътиборга молик тарафи, бўлажак баҳсда "кончилар" аъзолари - Александр Касьян, Шоҳруҳ Гадоев ва Сардор Раҳмонов дисквалификация туфайли иштирок этмайди.

Ўйин 11 март куни Тошкентдаги "Локомотив" стадионида соат 18:30да бошланади.

Манба: АГМК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!