“Локомотив”нинг ОЧЛдаги рақиби – “Ал Ваҳда” Лига кубогида ғалаба қозонди

Бугун БААда мамлакат Лига кубоги турнирининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтмоқда. Тошкентнинг “Локомотив” клубининг ОЧЛдаги рақиби – “Ал Ваҳда” жамоаси ўз майдонида “Дибба Ал Фужайра”ни қабул қилди.

Мазкур учрашувда Лауренциу Регекампф шогирдлари 4:2 ҳисобида рақибдан устун келишди. Жавоб баҳси эса 22 март санасига белгиланган.

Маълумот учун, “Ал Ваҳда” – “Локомотив” учрашуви 3 апрель санасида бўлиб ўтади.

БАА Лига кубоги. Ярим финал. Биринчи ўйин

“Ал Ваҳда” – “Дибба Ал Фужайра” 4:2 (1:0, 3:1)

Голлар: Стефан Таглиабуе (3, 63 пенальтидан, 81), Балаж Джуджак (73 пенальтидан) – Диого Акоста (66, 87).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!