"Локомотив"нинг собиқ устози Австралия терма жамоасини бошқариши мумкин

Австралия футбол федерацияси ҳамон мамлакат бош жамоаси устози Анге Постекоглунинг ўрнига муносиб мутахассис қидирмоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра австралияликлар бу борада Россиянинг "Локомотив", "Краснодар" ва "Амкар" клубларида фаолият олиб борган Славолюб Муслинга қизиқиш билдиришмоқда. Бундан ташқари уларнинг рўйхатидан Кристоф Даум, Авраам Грант ва Жани де Бьязи каби мутахассислар ҳам жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Муслиннинг сўнгги иш жойи Сербия терма жамоаси бўлган эди. У ушбу жамоадан жорий йилнинг октябрида истеъфога чиқарилган.

Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ Австралия терма жамоаси Юрген Клинсманн билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!