"Локомотив"нинг хориждаги ҳужумчиси жамоага қайтди (Фото)

2015-2016 йилларда “Локомотив” клуби таркибида ҳаракат қилиб, кейинчалик 2018 йилда яна бир бор жамоага қайтган Темурхўжа Aбдухолиқов 2019 йилги мавсум иккинчи ярмида БAAнинг “Хорфаккан”ига ўтган эди.

БAA Про-лигаси дебютанти ҳисобланган жамоа сафида 7 учрашувда майдонга тушган ҳужумчи БAAдаги фаолиятига якун ясади. "Локомотив" рахбарияти ва мураббийлар штаби футболчи билан ушбу мавсумда ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

photo_2020-01-13_16-36-22

Шу пайтга қадар Темурхўжа “темирйўлчилар” таркибида барча турнирларда умумий 120 учрашувда майдонга тушган ва 64 гол киритган.

Темурхўжа Aбдухолиқовнинг статистикаси

2011-2013 “Пахтакор” 64 ўйин, 22 гол

2014/2015 “Хайдук” (Хорватия) 10 ўйин, 1 гол

2015-2016 “Локомотив” 50 ўйин, 30 гол

2017/2018 “Aл Сайлия” (Қатар) 33 ўйин, 17 гол

2018-2019 “Локомотив” 37 ўйин, 17 гол

2019 “Хорфаккан” 7 ўйин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!