Ломаченко қишда Пакьяо билан жанг қилиши мумкин
Икки вазн тоифаси бўйича жаҳон чемпиони Василий Ломаченконинг (10−1, 8 КО) промоутери Боб Арум сўзларига кўра, украиналик боксчи бир нечта қизиқарли жанглар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда vringe.com нашри хабар берган.
– Енгил вазнда таниқли рақиблар кўп. Бу ерда кўп карра жаҳон чемпионларини учратиш ҳам мумкин. Булар Рэй Бельтран ва Майки Гарсиа. Ломаченко учун яна кўплаб вариантлар бор. У вазннини кўтариб, Мэнни Пакьяо билан қишда жанг қилиши мумкин. Кўрамиз воқеалар ривожини, – дейди Арум.
Эслатиб ўтамиз, 13 май куни тонгда Ломаченко енгил вазнда WBA жаҳон чемпиони Хорхе Линарес билан куч синашади.
Фикрлар