Лондон дербисида "Арсенал" қийин ғалабага эришди

Англия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Вест Хэм" учрашуви ўз якунига етди. Ушбу беллашувда 2:1 ҳисобида "канонирлар"нинг қўли баланд келди. 

Шу тариқа, иккита турдан сўнг 6 очко тўплаган Артета шогирдлари турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Масуаку ўрнига Андерсон майдонга тушди.

  • 89'

    Сака ўрнига Давид Луиз майдонга тушди.

  • 86'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Себальоснинг узатмасидан сўнг Нкетия гол урмоқда.

  • 82'

    Боуэн ўрнига Ярмоленко майдонга тушмоқда.

  • 79'

    "Вест Хэм"ни ҳисоб қониқтирмоқда. Улар кўп вақт чўзмоқда.

  • 77'

    Льяказетт ўрнига Нкетия майдонга тушди.

  • 73'

    Саканинг узатмаси йўлини Диоп ёпа олди.

  • 72'

    "Вест Хэм" асосий ҳужумларни амалга оширмоқда.

  • 67'

    "Вест Хэм" футболчисининг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига бориб тегди.

  • 66'

    Соучекка тиббий ёрдам зарур.

  • 65'

    Антонионинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 64'

    Николья Пепе Виллиан ўрнига майдонга тушди.

  • 60'

    Боуэннинг зарбаси оёққа тушмади. Акс ҳолда, Лено бу тўпни қайтара олмасди.

  • 59'

    "Вест Хэм"нинг яна бир ҳужумини жарима майдончасига киришига ҳимоячилар йўл қўймади.

  • 55'

    Льяказетт ҳужумда қоидани бузди.

  • 53'

    Антонио Масуакунинг узатмасини дарвозага жойлаб қўйишга муваффақ бўла олмади. 

  • 50'

    Габриэль майдон марказида қоидани бузди.

  • 49'

    Обамеянгнинг зарба беришига имкон беришмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Антонио ҳисобни тенглаштирди.

  • 44'

    Тайм охирида темп янада пасайиб кетди.

  • 40'

    Фредерикс сариқ карточка олди.

  • 38'

    Қисқа паслар орқали "Арсенал" тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.

  • 33'

    Бурчак зарбасини ҳимояга ёрдамга келган Льяказетт қайтариб юборди.

  • 30'

    Саканинг зарбаси ноаниқ кетди. Яхши имкониятга эга бўлганди.

  • 25'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Льяказетт ҳисобни очди. Обамеянгнинг узатмасига ҳам гап йўқ.

  • 23'

    Букайо Сака офсайдда қолиб кетгани боис "Арсенал" ҳужуми тўхтатилди. Шунингдек, у тўпни олдириб қўйишга ва рақиб ҳимоячисига нисбатан қоида бузишга ҳам улгурганди.

  • 21'

    Жамоалар яққол вазиятлар яратишмаяпти.

  • 20'

    Майкл Антонио офсайдда қолиб кетди.

  • 18'

    Форналс ҳужумда қоидани бузди.

  • 15'

    Боуэн жарима майдончаси ичида йиқилди. Пенальти сўрамоқда. Оливер эса ҳаммаси жойида деб ҳисобламоқда.

  • 13'

    Шарқий лондонликлар жарима майдонига яқинлаша олмаяпти. Аммо тўп назорати уларда.

  • 10'

    "Арсенал" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.

  • 7'

    Райснинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.

  • 6'

    "Вест Хэм"нинг ҳужумини ҳимоячилар қайтара олди.

  • 2'

    Дастлабки ҳужум "Арсенал"да. Аммо зарбагача иш етиб бормади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Барча нарса ўйин бошланишига шай.

  • 0'

    Лондон дербисига хуш келибсиз!

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!