Лондон клуби ўйинчисини қимматга сотиб юборди

Англия Премьер-лигасида ишлари юришмаётган Лондоннинг “Вест Хэм” клуби жамоа юлдузи Лукас Пакетани сотиб юборишга кўнди. Энди тажрибали ярим ҳимоячи фаолиятини ўз юртида – Бразилиянинг “Фламенго” жамоаси сафида давом эттиради.

Бу ҳақда ESPN Brasil журналистлари хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, клублар музокараларни муваффақиятли ўтказган ва келишувнинг молиявий қисмини ўзаро мувофиқлаштириб олган.

Пакетанинг трансфери Бразилиянинг машҳур клубига 41,2 миллион еврога тушади.

28 ёшли футболчи “болғаурарлар” сафида 2022 йилнинг августидан бери ўйнаб келади.  Лукаснинг лондонликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ярмигача амал қилиши белгиланган эди.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Пакета 18 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!